Линклар

Саудияда чўчқа гриппига қарши эмлаш бошланди


Давлатга қарашли SPA ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, H1N1 вирусига қарши эмлаш ишлари бирчи галда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари орасида олиб борилмоқда.

Бундан ташқари 25 – 29 ноябр кунлари бўладиган Ҳаж зиёратини ташкиллаштирадиган ҳукуматнинг барча идоралари ходимлари ҳам чўчқа гриппига қарши эмланмоқда.

Шу ой бошида Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртма берилган 11 миллион доза ваксинанинг дастлабки қисми мамлакатга олиб келинганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG