Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Афғонистонлик 7 ҳарбий иттифоқчилар ҳужумида ўлди


НАТО кучлари уюштирган ҳужумда Афғонистон хавфсизлик кучларининг етти ходими ўлди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги жума куни Бодғис вилоятида уюштирилган ҳаво ҳужум юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.

НАТО эълон қилган баёнотда камида 25 нафар халқаро ва Афғонистон ҳарбийлари яраланган воқеа тафсилотлари ўрганилаётгани маълум қилинган.

Айтилишича, воқеа халқаро тинчликпарвар кучлар ва Афғонистон ҳарбийлари бирга чоршанба куни бедарак йўқолган америкалик икки ҳарбийни қидираётган пайтда рўй берган.
XS
SM
MD
LG