Линклар

Пешоварда давлат амалдори нишонга олинди


Покистоннинг Пешовар шаҳрида содир этилган портлашда 10 киши, жумладан, Адази минтақаси ҳокими Абдул Малик нобуд бўлди.

-Худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужумда маҳаллий ҳоким Абдул Малик нишонга олинди. У маҳаллий кўнгилилар билан жиноятчиларга қарши кураш олиб бориб, полиция ва маҳаллий хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишда муҳим рол уйнаётган эди,- деди Пешовар расмийларидан бири.

Сўнги икки ҳафта давомида Покистон бўйлаб содир этилган портлашларда 300дан зиёд фуқаро нобуд бўлди. Нобуд бўлганларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакилларидир.

Айни пайтда ҳукумат кучлари Жанубий Вазиристонда жангариларга қарши олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Мазкур ҳудудда хорижий, жумладан, ўзбек жангариларининг фаол экани айтилади.
XS
SM
MD
LG