Линклар

logo-print

Намояндалар палатаси Обама режасини маъқуллади


АҚШ Намояндалар палатаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга оид президент Барак Обама томонидан тақдим қилинган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Якшанба куни ўтказилган овоз бериш жараёнида 220 нафар конгрессмен ушбу қонун лойиҳаси учун овоз берди, 215 нафари эса президент режасига қарши чиқди.

Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси Сенат муҳокамасига юборилади.

Оқ уй раҳбари соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ қилиниши зарурлиги ва бу мавзу "сиёсий ўйинлар" нишонига айланмаслиги лозимлигини таъкидлаб келмоқда.

Обаманинг янги режасига мувофиқ ҳар бир фуқаро учун мажбурий тиббий суғурта жорий этилади.

Оқ уй раҳбарига кўра, 10 йилга мўлжалланган ушбу режа қиймати 900 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Сўнги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда АҚШда қарийб 50 миллионга яқин одам тиббий суғуртага эга эмас.
XS
SM
MD
LG