Линклар

АҚШда аксилмусулмон чиқишларнинг олди олинмоқда


АҚШ Ички хавфсизлик департаменти раҳбари Жанет Наполитано Техасдаги ҳарбий базада рўй берган отишмадан сўнг мамлакатда юзага чиқиши мумкин бўлган аксилмусулмон кайфиятини олдини олиш борасида чора-тадбирлар кўраётганини маълум қилди.

Наполитанога кўра, ўзи раҳбарлик қилаётган агентлик бир қатор гуруҳлар билан биргаликда 5 ноябр кунги фожеадан сўнг Америка мусулмонларига қарши бўладиган салбий руҳдаги чиқишларнинг олдини олишга уринмоқда.

АҚШ армиясининг руҳшунос майори Малик Надал Ҳасан ҳарбий базада ўз салафларига ўт очгани оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 28 ҳарбий жароҳатланди.

Отишма чоғида жароҳатланган Надал Ҳасан оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Ҳозирча ушбу воқеа сабаблари аниқ эмас, бироқ айтилишича, Надал Ҳасан Ироқ ва Афғонистонда давом этаётган ҳарбий амалиётлардан хафсаласи пир бўлган.
XS
SM
MD
LG