Линклар

Хитой Африкага ёрдам қўлини чўзмоқда


Хитой Бош вазири Вен Жиабао ўз давлати келаси уч йил ичида Африка давлатларига қарийиб 10 миллиард доллар имтиёзли кредит ажратишга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳақда Вен Жиабао Мисрнинг Шарм аш Шайх шаҳрида иш бошлаган Хитой-Африка иқтисодий форуми чоғида билдирди.

Хитой Бош вазирига кўра, ажратилаётган пуллар Африканинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Вен Жиабао, шунингдек, Ғарб давлатларининг "Хитой ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда Африка энергетик манбааларига кўз тикмоқда", деган танқидини кескин инкор қилди.
XS
SM
MD
LG