Линклар

НАТО учқичлари афғон ҳарбийларини ўққа тутди


Афғонистонда хавфсизлик кучларининг мамлакат ғарбида НАТО ҳарбий учқилари томонидан ўққа тутилиши тафтиш қилинмоқда.

Расмийларга кўра, мамлакат ғарбида бедарак йўқолган АҚШнинг икки аскарини қидираётган ҳукумат кучлари жума куни Бағдис вилоятида Толибон жангариларига дуч келган ва уларга қарши амалиёт ўтказаётган маҳал НАТО учқичлари томонидан ўққа тутилган.

Оқибатда Афғонистон армиясининг тўрт аскари, уч полициячи ва бир таржимон нобуд бўлган. Ҳаво зарбаларида, шунингдек,
Афғонистон хавфсизлик кучларининг 17 ходими, америкалик беш аскар ва яна бир таржимон тан жароҳати олган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу талофотлар НАТО ҳаво зарбалари чоғида кўрилган бўлиши мумкин, дея таъкидлади.

Айни пайтда АҚШ ва Афғонистон расмийлари мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб бормоқдалар.
XS
SM
MD
LG