Линклар

Туркия Умар ал-Баширни ҳибс этмайди


Туркия расмийлари Ислом Конференцияси Ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Истамбулга келаётган Судан президенти Умар ал-Баширни ҳибсга олмасликларини маълум қилдилар.

Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди жорий йил бошида Судан президентини инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берган эди.

Бундан бир оз аввал ЕИ Туркия ҳукуматига норозилик нотаси йўллаб, Судан раҳбарини мамлакатга таклиф қилиш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Туркия томони эса Судан раҳбари мамлакатга ҳукумат таклифи билан эмас, балки Ислом Конференцияси Ташкилотига аъзо давлат раҳбари сифатида келаётганини билдирди.

-Бу кўп тарафлама учрашувдир. Судан Ислом Конференцияси Ташкилоти аъзосидир ва бу давлат раҳбарининг саммитга келиши нормал ҳолат. Бу БМТ, Африка кенгаши ёки бошқа ташкилот конференциясида иштирок этиш кабидир.Умар ал-Башир иши бўйича эса якуний қарор қабул қилингани йўқ. Бизнинг қароримиз эса бу масалада аниқ,- деди Ислом Конференцияси Ташкилоти Бош котиби Икмалиддин Иҳсонўғли.

Глобал молиявий бўҳрон душанба куни иш бошлайдиган Истамбул саммити диққат-марказида бўлади.
XS
SM
MD
LG