Линклар

Қизил Хоч вакиллари Андижон қамоғига кирди


Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, 5-6 ноябр кунлари Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакиллари Андижон шаҳридаги УЯ 64/Т-1 рақамли қамоқхонага бориб¸ у ердаги вазиятни яқиндан ўрганган.

Халқаро ташкилот вакиллари диний сабаблар билан қамалган маҳбуслар билан юзма-юз сўзлашган.

Канада, Польша, Россия ва Ҳиндистон вакилларидан иборат комиссия маҳбусларнинг озиқ-овқат билан қандай таъминланаётгани ва уларга қандай тиббий хизматлар кўрсатилаётгани масаласига алоҳида эътибор қаратган.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларнинг қандай шароитда сақланаётгани билан танишишдан иборат бўлган.
XS
SM
MD
LG