Линклар

logo-print

Девор қулаганининг 20 йиллиги нишонланади


Бир неча ҳафта давом этган намойишдан сўнг 1989 йил 9 ноябр куни кечқурун Шарқий Германиянинг коммунист раҳбарлари Ғарбий Берлин билан бўлган чегарани очишга мажбур бўлган эди.

Шундан сўнг минглаб шарқий германияликлар Берлин девори оша Ғарбга ўтган ва 990 йили Шарқий ва Ғарбий Германия қайта бирлашишга муваффақ бўлди.

Бугун бўладиган тантанали маросимда собиқ СССР раҳбари Михаил Горбачëв, Польшадаги аксил коммунистик ҳаракат лидери Лех Валенса ва бошқа собиқ коммунист раҳбарлар иштирок этади.

Айни пайтда Германия канцлери Ангела Меркелнинг Британия Бош вазири Гордон Браун, Франция президенти Николя Саркози, Россия президенти Дмитрий Медведев ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Сана муносабати билан якшанба куни ўтказилган тадбирда сўзлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Америка ва европаликларни диний экстремизм ва бошқа глобал таҳдидларга қарши биргаликда чоралар кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG