Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:35

Мусулмонлар иқтисодий саммити бошланади


Истанбул йиғилишда Ислом конференцияси ташкилотига аъзо бўлган 57 давлат вакиллари савдо алоқалари ҳамда камбағалликка қарши кураш чораларини муҳокама қилишни режалаган.

Саммит арафасида Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди томонидан инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланиб¸ ҳибсга олиш тўғрисида халқаро ордер берилган Судан президенти Умар Ал-Башир Истанбул сафарини бекор қилди.

Европа иттифоқи босимига қарамай, сафар бекор қилинишидан олдин Туркия раҳбарлари Судан президентининг Истанбулда ҳибсга олинмаслигини маълум қилган эди.

Ислом конференцияси ташкилотининг Истанбул йиғилишида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажон ва Афғонистон президенти этиб қайта сайланган Ҳамид Карзайларнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG