Линклар

logo-print

Обама Намояндалар қарорини олқишлади


АҚШ президенти Барак Обама тиббий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Намояндалар палатаси томонидан қабул қилинганини олқишлади.

Энди мазкур қонун лойиҳа 100 аъзодан иборат Сенатда муҳокама қилинади.

Ҳужжат қабул қилиниши учун Демократик партиянинг Сенатга аъзо бўлган барча 60 аъзоси уни қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Ушбу қонун лойиҳаси Америкада тиббий сарф-харажатларни қайта тақсимлаш ва тахминан қўшимча 36 миллион фуқаронинг тиббий суғуртага эга бўлишини назарда тутади.
XS
SM
MD
LG