Линклар

logo-print

Карзай коррупцияга қарши курашмоқчи


Афғонистон президенти этиб қайта сайланган Ҳамид Карзай коррупцияга алоқаси бўлган расмийларга янги ҳукуматдан ўрин берилмаслигини айтди.

АҚШдаги “PBS” телеканалига интервью берган Карзай айрим расмийлар, жумладан ўз укаси Валининг коррупцияга алоқадор экани ҳақидаги иддаоларни рад қилди.

АҚШ ва Ғарб расмийлари Карзайни коррупцияга қарши кескин чоралар кўришга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG