Линклар

Наманган - Екатеринбург рейси қўйилади


"Уральские авиалинии" авиакомпанияси 18 ноябрдан бошлаб Екатеринбург-Наманган-Екатеринбург йўналиши бўйича парвозлар амалга ошира бошлайди.

Авиакомпания матбуот хизматининг хабар қилишича, парвозлар ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари А320 русумдаги йўловчи самолёти ёрдамида амалга оширилади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида учиш жадвали Екатеринбургдан бошқа шаҳарларга қилинаётган рейслар билан боғланиш имкониятлари инобатга олинган ҳолда тузилган.

Ўзбекистонлик йўловчилар эндиликда Екатеринбург орқали махсус боғланиш тарифлари бўйича Новосибирск, Москва, Хабаровск, Чита ва Санкт-Петербург шаҳарларига учиш имкониятига эга бўладилар.
XS
SM
MD
LG