Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:39

Прага редакциясига таклиф


Озодликнинг Прагада жойлашган бош қароргоҳида ишлашни истайсизми? Ўзбек¸ рус ва инглиз тилларида бирдек эркин ишловчи журналист бўлсангиз¸ Сиз учун бу истакни амалга кўчириш имкони туғилди.

Озодликнинг ўзбек бўлимига ишга олинувчи янги ходимдан Ўзбекистон ҳаëти билан боғлиқ янгилик ва оригинал лавҳалар учун мавзулар таклиф қилиш¸ бу мавзуларни мустақил журналистика қоидаларига риоя қилган ҳолда ëритиш ва эфирга тақдим этиш талаб қилинади. Айни пайтда¸ ўзбек бўлимига доимий ходим лавозимида ишга олинадиган журналист таҳлилий мақолалар ва шарҳ ëзиш лаëқатига ҳам эга бўлмоғи лозим.

Прагада очилган мазкур иш ўрнига даъвогарлик қилиш учун номзод қуйидаги талабларга жавоб бермоғи лозим:

- ўзбек ва инглиз тилларида профессионал даражада мақола ва янгиликлар ëзиш;

- Ўзбекистон¸ Марказий Осиë¸ қолаверса халқаро майдондаги сиëсий-ижтимоий ва иқтисодий жараëнлардан яхши хабардорлик¸ бу жараëнлар ҳақда хабар ва аналитик таҳлиллар ëзиш;

- Озодлик веб-саҳифаси учун ëзиш ва веб материалларни таҳрир қилиш;

- камида 4 йиллик журналистик тажрибага эга бўлиш;

- журналистика¸ халқаро муносабатлар ëки шунга яқин соҳаларда университет дипломи ëхуд шу соҳаларда профессионал иш тажрибасига эга бўлишлик;

- миллий ва маданий келиб чиқиши турлича бўлган одамлар билан самарали ишлаш лаëқати;

- радиожурналистика қоидалари ва техникаси билан хабардорлик ва бу соҳадаги амалий тажриба.

Ана шу талабларга жавоб берадиган журналистлар инглиз тилидаги резюме (таржимаи ҳол ва иш тарихи)ни jobs@rferl.org электрон манзилига юборишлари мумкин.

Ўзбек бўлимида очилган янги иш ўрнига оид кенгроқ маълумотлар билан инглиз тилида кенгроқ танишишнгиз мумкин.
XS
SM
MD
LG