Линклар

Берлин девори қулаганининг 20 йиллиги нишонланмоқда


Германияда Берлин девори қулаганининг 20 йиллиги нишонламоқда.

Ушбу сана муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида қудратли давлатларнинг собиқ ва амалдаги раҳбарлари иштирок этмоқдалар.

Бугун эрта тонгда шарқий Берлиндаги черковлардан бирида бўлиб ўтган диний маросимда Германия ҳукумати расмийлари иштирок этдилар.

Айни пайтда Германия канцлери Ангела Меркел шарқий ва ғарбий Берлиннинг ажралиши рамзи ҳисобланган Бранденбург дарвозаси олдида Британия Бош вазири Гордон Браун, Франция президенти Николя Саркози, Россия президенти Дмитрий Медведев ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қарши олишга тараддуд кўрмоқда.

Бугунги тантанали маросимда, шунингдек, собиқ СССР раҳбари Михаил Горбачëв, Польшадаги аксил коммунистик ҳаракат лидери Леҳ Валеса ва бошқа собиқ коммунист раҳбарлар иштирок этадилар.

Бир неча ҳафта давом этган намойишдан сўнг 1989 йил 9 ноябр куни Шарқий Германиянинг коммунист раҳбарлари ғарбий Берлин билан бўлган чегарани очишга мажбур бўлган эди.

Шундан сўнг минглаб шарқий германияликлар Берлин девори оша Ғарбга ўтган ва 1990 йили Шарқий ва Ғарбий Германия қайта бирлашишга муваффақ бўлган эди.
XS
SM
MD
LG