Линклар

Обама Нетаняҳу билан учрашади


АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашиб, Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилади.

Бенямин Нетаняҳу етакчилигидаги Исроил ҳукумати АҚШнинг Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишларини тўхтатиш чақириқларини инкор қилгандан сўнг икки давлат ўртасидаги алоқалар бир оз совуқлашди.

Яқинда минтақага сафар қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон Исроилнинг Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун қуришни давом эттираëтган турар жой биноларини қонуний деб билмаслиги ва қурилиш ишларининг бутунлай тўхтатилишини истаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG