Линклар

Миллатчига олий жазо сўралмоқда


Германияда мисрлик ҳомиладор аёлни суд залида чавақлаб ташлаган миллатчи устидан маҳкама жараёни давом этмоқда.

Прокурорларнинг айтишича, Александр Виен исмли шахс мазкур жиноятни миллий нафрат асосида содир этган ва унга олий жазо, яъни умрбод қамоқ жазоси тайинланиши лозим.

Германияда истиқомат қилувчи россиялик миллатчи маҳкама жараёни давомида асли мисрлик 31 ёшли Марва ал-Ширбинийга пичоқ билан ҳамла қилган¸ оқибатда мисрлик аёл суд залида жон берган эди. 1 июл куни Дрезден маҳкамасида рўй берган ушбу фожеа кўпгина мусулмон давлатларида ғазаб билан кутиб олинди.

Айни пайтда россиялик миллатчи ўзига қўйилаётган айбловларни тан олди. Маҳкама якуний қарорининг чоршанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG