Линклар

logo-print

Эронга қўшимча вақт беришмоқчи


Вашингтон Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни юмшатишга қаратилган қудратли давлатлар таклифига жавоб қайтариш учун Теҳронга қўшимча вақт бермоқчи.

Бу ҳақда АҚШнинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Глин Давиес маълум қилди. Венада журналистлар билан учрашган Глин Давиес АҚШ яқин фурсат ичида Эрондан жавоб олишга умид қилаётганини билдирди.

Атом энергияси халқаро агентлиги Эронга ўз уранини учинчи давлатда қайта ёнилғига айлантиришни таклиф қилиб келмоқда. Бироқ Эрон томони бу таклифга расман жавоб қайтарганича йўқ.
XS
SM
MD
LG