Линклар

logo-print

Хитойда намойишчилар қатл қилинди


Хитойда Урумчидаги этник тўқнашувларга алоқадорликда айбланган тўққиз шахс қатл қилинди.

Бу ҳақда Хитой оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Ҳозирда қатл этилган шахсларга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади. Айни пайтда CNN телеканали қатл қилинганларнинг барчаси уйғур миллатига мансуб бўлганини маълум қилди.

Июл ойида Урумчи шаҳрида этник ханлар ва маҳаллий уйғурлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда, расмий маълумотга кўра, 200дан ортиқ фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG