Линклар

Эркин микрофон - Ўлмаган одамга жаноза ўқийдиган ҳам имомми?

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

деган саволни ўртага қўйган марғилонлик Жаҳонгир ака¸ ҳокимиятдагилар зулмига бош эгиб¸ лаббай деб турувчи бундай имомларнинг асл башарасини фош этишга чақирибди.

Ўқитувчи мол бозорида

Қиш эшик қоқа бошлагач, ўзбекистонликлар учун ҳам зулматли ва совуқ кунлар бошланган кўринади. Зеро¸ вилоятлардан сим қоққанларнинг айтишларича, аксарият қишлоқ ҳудудларида электр энергияси ва газ¸ совуқ тушиши билан¸ янада тақчиллашган.

Қарши туманининг Намуна қишлоғи “Шўртангаз” мажмуасидан бор-йўғи 20 километр масофада жойлашган. Лекин бу қишлоқда¸ айтилишича¸ на газ ва на электр чироғи бор. Яқинлари ана шу қишлоқда қолган Абдулла¸ кўпдан Россияда мардикорлик қилмоқда. Аммо қишлоқ аҳолисининг бу ва бошқа муаммолари уйга кун ора сим қоқсам гапириладиган асосий мавзу бўлиб қолди¸ дейди Абдулла.

Абдулла: Агар иложи бўлса¸ Қарши тумани¸ Намуна жамоа хўжалигига бир саëҳат қилсангизлар. Биласизми¸ халқимиз ¸вообше¸ эзилиб кетганда. Эзилиб кетган. Мустақилликдан бери бир мактабимиз бор. Бу мактабни бузиб¸ талон-тарож қилиб юборишди. 20 йилдан бери битта мактаб битгани йўқ. Буям майли. Газга келсак¸ ўзимиздан 23 километр нариëқда газ чиқади¸ Шўртангаз. Газда икки соатда чой қайнамайди. Кўчама-кўча юриб¸ газга пул йиғувчилар мажбур пулни олиб кетишади. Ҳеч тушуниш қийинда. Вообше халқимиз бир тишлам нонга зор. Ўқувчилар пахтадан энди қайтаëтган эмиш. 5-синф ўқувчилари ҳозир ҳам пахтада экан. Ўзбекистонимиз яхши¸ Худога шукур қилиш керак. Тинчмиз. Энди айб президентда эмас¸ пастки табақалар қилмаяпти бу ишни. Болалар нафақасига борасиз¸ 60 минг пул сўрайди. Қаранг 60 минг. 60 минг берасиз¸ бўлмаса йўқ. Ернинг ҳаммасини бойваччалар бўлиб олган. Оддий халққа ер йўқда.

Озодлик: Одамлар қандай кун кўраяпти?

- Одамлар нима қилади? Фермерларга боради. Кунига 2000 сўмдан пул беради ишлайди¸ бозорга чиқишади¸ мол олади¸ мол сотади. Ҳатто мактабда ўқитадиган ўқитувчилар ҳам ҳозир мол билан шуғулланади. Ҳар куни бозордан мол олиб сотишади. Бошқа илож йўқ. Фермерлар нима қилади¸ ҳаммаси қоғоз билан. Пахтани қоғоз билан тўлдиради¸ ғаллани уйига олиб келиб тўкади¸ қоғоз билан¸ пул билан планни тўлдиради. Ғаллани уйидан сотишади. Худога шукур¸ бу йил ғалла арзон экан. 300 сўм экан ҳозир. Кейин яна бир илтимосим бор¸ Дилмурод Саййиднинг қариндош-уруғларига бизнинг таъзиямизни ҳам билдириб қўйсангиз. Қизчаси билан хотини оламдан ўтган экан¸ дейди Абдулла.

“Сув сойга оқар, газ бойга боқар”

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги Гулдўсин қишлоғидан қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдошимизга кўра, бу қишлоқ аҳолиси пахтакорлик билан шуғулланади. Эртадан шомгача далада меҳнат қилган пахтакорга газ билан электр чироғи йўғу, лекин амалдорлар ва бойлар уйидан бу нарсалар сира узилмайди:

- Газ¸ свет масаласи жуда чатоқ бўлаяпти бизда.

Озодлик: Қандай қилиб чатоқ бўлаяпти?

- Чатоқ бўлишининг сабаби¸ ҳозир бизнинг қишлоқнинг чеккасига бойваччалар жой солиб олган. Улар ўша томонга алоҳида газ ва свет линияси тортиб ëқиб олишган. Бу ëқда қолиб кетганлар ҳозир совуқ тушиб кетган пайтда газ ва светдан қийналиб ўтиришибди. Кимга мурожаат қилишимизни билмаймиз. Бу ëқда болаларимиз пахтадан даладан чарчаб келади. Кечқурун овқат пиширишга газ ҳам йўқ¸ свет ҳам йўқ. Ота-боболаримиз ëққан чироқни ëқиб¸ ўчоққа ўтин ëқиб овқат қиламиз. Ота-боболаримизнинг даври қайтиб келди шекилли. Энди қиш келди. Ўтин¸ кўмир масаласи йўқ. Шу пайтгача олма¸ жийдаларни йиқиб¸ ëқиб бўлдик. Бу йил энди билмаймиз нима қиламиз. Раҳбарларга чиқиб кўрдик. Раҳбарларга айтсак¸ “Ажратилган лимитларни баҳоргача оздан-оздан бўлиб-бўлиб берамиз” дейди. Ўзлари яшайдиган томонларга эса лимит йўқ.

Озодлик: Газ ва свет умуман йўқми ëки вақти-вақти билан йўқми?

- Электр эрталаб олти яримдан етти ярим-саккизгача беради. Кейин ўчиради. Кечқурун қоронғи тушганидан кейин бир ëки бир ярим соат беради. Шу билан тамом.

Озодлик: Бу ҳар йили шундайми?

- Кейинги икки-уч йилнинг ичида шунақа бўлиб қолди. Газ масаласи умуман йўқ. Отоплениенинг сувини тўкиб ташлаганимизга беш-олти йил бўлди. Улар занглаб қолди¸ дейди тўрткўллик суҳбатдошимиз.

“Имом ҳам гапирсин”

"Жамият ва қонун" дастурининг жума куни ҳозирланган сўнгги сонида Жиззах вилоятига Тошкентдан келган амалдорнинг бир фермерга ўзига гўр қаздиргани ҳақида ҳикоя қилган эдик. Марғилонлик Жаҳонгир ака бу воқеага муносабат билдирар экан, ўша фермер ва унга тириклай жаноза ўқиган имомнинг ўзлари гапирмаганидан афсус билдиради.

- Ҳозирги кунда дейман¸ ҳадеб бир томонлама бўлиб нима қилгандан кўра¸ Жиззахда имомни гапираяпсиз¸ ҳалиги фермерни. Бутун айблар ўзларида деб биламанда. Биз ҳозир эшитиб туриб нафратимиз бу томонга ошаверади. Бу томон бир томонлама бўлаверади. Ахир одамлар билиши керак қандай нима у одамлар¸ ўшанга лойиқ одамларми. Наҳотки ўша ерда битта одамга ўзига гўр кавлатса¸ бориб кавлайверади. Бу биринчидан. Имом ҳам ўлмаган одамга нима қилгунча “Менга ҳозир уни ўлдириб бер. Кафанлаб бер. Мен ундан кейин жаноза ўқий” демайдими? Имом ҳам бориб ўша ерда тураверадими? Ўшаларни ҳам микрофонга чақириб¸ бир нима қилса бўлармикан, деб қизиқиб гапираяпмизда. Шунча гапларни эшитиб қизиқаяпмизда. Қолаверса¸ инсонларнинг ўзида ҳам бўлиб қолаяптида. Ўзбекистонда яшаб турган инсонларни дейманда кўпроқ. Ҳаммани ҳам шунақа қилаëтгани йўқку дейманда. Ўзига бориб гўр қазиганига одам нима бўлиб кетарканда. Асаблар ҳам қолмаяпти охири. Иложи бўлса ўша имомни ҳам гапиртириб кўриш керак эди. Наҳотки¸ шунчалик бўлиб кетса экан. Одам ҳар куни ўлмай¸ бир марта ўлгани маъқулмикан деймaнда буни эшитиб¸ дейди Жаҳонгир ака.

*****************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG