Линклар

Америкалик сайёҳлар жосусликда айбланди


Эрон ҳукумати мамлакатда қўлга олинган АҚШ фуқароларини жосусликда айблади.

Теҳрон бош прокурори Аббос Жафарий Дўлатабадийнинг IRNA ахборот ахборот агентлигига билдиришича¸ушбу воқеа юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Америкалик уч сайёҳ жорий йилнинг 31 июл куни Ироқ чегарасига яқин ҳудудда эронлик чагарачилар томонидан қўлга олинган эди.

АҚШ ҳукумати ва бу шахсларнинг яқинларига кўра, америкалик сайёҳлар ўзлари билмаган ҳолда Эрон ҳудудига кириб қолган.

Айни пайтда Германияга сафар қилаётган Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ фуқароларига қўйилаётган айбловларни исботловчи далиллар йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG