Линклар

logo-print

Путинга арз қилган майор ишдан кетди


Россияда ўз раҳбарияти устидан шикоят қилган милиция майори ишдан бўшатилди.

Россиянинг Новороссийск шаҳридан бўлган милиция майори Алексей Димовский Бош вазир Владимир Путинга йўллаган видео мурожаатида ўз раҳбариятини оддий ходимларни камситиш ва таҳқирлашда ҳамда бегуноҳ шахсларни қамашга ундаётганликда айблади.

-Содир этилмаган жиноятларни очиш талаблари ва бундай режалар жонимга тегди. Айнан ушбу шахсларни қамайсан ёки жиноят иши очасан¸ қабилидаги буйруқлар жонимга тегди. Буюртма жиноятлар ва айрим шахсларни буюртма билан қамаш амалиётлари жонимга тегди, деди милиция майори ўз мурожаатида.

Айни пайтда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Олег Елников ўз ҳамкабларини туҳмат қилгани учун Алексей Димовскийнинг ўз лавозимидан четлатилганини маълум қилди.

Россия Тергов қўмитаси эса милиция майори туҳмат қилгани учун маҳкамага тортилиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG