Линклар

Қозоғистонликлар Ҳаж зиёратига йўл олди


Бу ҳақда Қозоғистон Мусулмонлар идораси маъмурияти матбуот вакили Онгар-Ҳожи Омирбек Озодликка маълум қилди.

Қозоғистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи 20 октябр куни Саудия Арабистонига жўнаб кетган. 11 ноябрдан бошлаб жами 2000 нафардан кўпроқ бўлган қозоғистонлик зиёратчилар Саудияга оммавий равишда жўнаб кетади.

Омирбек қозоғистонлик ҳожиларнинг ҳаммаси чўчқа гриппига қарши эмланиши кераклигини айтди. Аммо сайëҳлик агентлиги ходими Озодликка ҳожиларнинг фақат оддий гриппга қарши эмланганини айтди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, чўчқа гриппига қарши ваксиналар ҳозирча Қозоғистонга етиб келмаган.
XS
SM
MD
LG