Линклар

logo-print

БМТ Карзайни тан олди


БМТ Бош ассамблеяси Афғонистондаги президентлик сайлови қонуний ва унинг натижаси ишончли экани ҳақида резолюция қабул қилди.

Ҳужжатда 192 давлат аъзо бўлган Бош ассамблея қайта президент этиб сайланган Ҳамид Карзай бошчилигидаги Афғонистон ҳукуматини мамлакатда қонун устиворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши кураш олиб бориш, адлия тизимидаги ислоҳотларни тезлатишга чақирган.

Сайловлар давомида кенг кўламли сохтакорликка йўл қўйилганини иддао қилган Карзайнинг асосий рақиби¸ собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловнинг иккинчи даврасида қатнашишдан бош тортганидан сўнг иккинчи давра сайловлар бекор қилинди ва Карзай сайлов ғолиби деб эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG