Линклар

logo-print

Вашингтон Москва билан келишув имзолайди


АҚШ ва Россия ҳукуматлари стратегик ядро қуролларини қисқартириш бўйича START шартномасини декабр ойигача имзолаши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Ройтерс ахборот агентлиги мухбири билан суҳбат давомида маълум қилди.

Амалдаги START шартномаси муддати шу йил декабрида тугайди.

Июл ойида Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведев янги шартнома имзолашга келишиб олганидан кейин АҚШ ва Россия расмийлари бу борадаги музокараларни давом эттиришга киришдилар.
XS
SM
MD
LG