Линклар

logo-print

Ҳушига келаëтган Ҳасанни ҳарбий маҳкама кутмоқда


АҚШ президенти Барак Обама Техас штатидаги Форт Ҳуд базасида АҚШ армиясининг руҳшунос шифокори томонидан отиб ўлдирилган 13 ҳарбийнинг дафн маросимида қатнашади.

Шифокорлар ҳарбий базада қирғин уюштиргани айтилаётган майор Нидал Малик Ҳасан ҳушига келгани ва гапира бошлаганини билдирди.

Пайшанба куни полиция ходимлари ўқидан яраланган 39 яшар Ҳасан шу кунгача касалхонада беҳуш ётган эди. Айни пайтда АҚШ расмийлари Ҳасаннинг қуролли ҳужум учун ҳарбий судда жавобгарликка тортилиши кутилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG