Линклар

Олтин нархи ошмоқда


Жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражага кўтарилди.

Душанба куни Нью Йорк биржасида бир унция олтин баҳоси 1 минг 111 АҚШ долларини ташкил этди.

Айни пайтда нефт нархи 2 долларга қимматлаб, декабр ойида етказиб бериладиган бир баррел нефт 79 доллар 43 сентдан сотилди.

Олтин, нефт ва бошқа стратегик маҳсулотлар нархларининг кўтарилишига АҚШ доллари қийматининг бошқа валюталарга нисбатан бир фоиздан кўпроққа пасайгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG