Линклар

Россияда автомобил савдоси пасаймоқда


Октябр ойида Россияда автомобил савдоси ўтган йил шу даврига нисбатан 52 фоизга камайди.

Бу глобал иқтисодий бўҳроннинг Россия автосаноатига катта зарар етказаётганини кўрсатади.

Айни пайтда Европа бизнес ассосиацияси жорий йилнинг 10 ойи давомида енгил автомобил ҳамда тижорат мақсадида қўлланиладиган енгил автомобиллар савдоси 2008 йил шу даврига нисбатан 51 фоизга камайганини эълон қилди.

Европа бизнес ассосиацияси гуруҳи Россия бозоридаги етакчи инвестор ҳисобланади. Глобал иқтисодий бўҳрон бошланишидан аввал Россия дунёдаги энг яхши автомобил бозорларидан бири ҳисобланар эди.
XS
SM
MD
LG