Линклар

logo-print

Ўзбекистон элчихоналарига сирли мактублар келди


Австрия, Франция ва Ўзбекистоннинг Ню Йоркдаги консулхоналарига ичига оқ кукун солинган шубҳали конвертлар почта орқали келиб тушган.

Конвертлардан бири устига "Ал Қоида" деб ёзилган. Полиция оқ кукуннинг қандай модда эканини текширмоқда. Ҳозирча бир мактубдаги кукуннинг зарарсиз экани аниқланган. Шунга қарамай учала дипломатик ваколатхонанинг 40дан ошиқ ходими тиббий-санитария кўригидан ўтказилган.

Почта жўнатмаларининг консулхоналарга АҚШнинг Техас шататидаги Даллас шаҳридан юборилгани айтилмоқда. 2001 йилда куйдирги вируси бор кукунли мактубларнинг тарқалиши оқибатида беш одамнинг ҳалок бўлиши АҚШда кучли саросима уйғотган эди.
XS
SM
MD
LG