Линклар

"Бунëдкор" мураббийси - дунëдаги энг қиммат тренер


Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клуби ўз бош мураббийси Сколарига бир мавсумда 16 миллион евро ҳақ тўлаган.

Бу ҳақда Португалияда чиқувчи "Futebol Finance" нашри маълум қилди. Айни нашр энг кўп ҳақ оладиган футбол мураббийлари рўйхатини ҳам эълон қилган. Айни рўйхатда бразилиялик Луис Филиппе Сколари биринчи ўринда, Италиянинг "Inter" футбол клуби мураббийси Жозе Моукринью иккинчи, Англия терма жамоаси мураббийси Фабио Капелло учинчи ўринга қўйилган.

Жозе Моукринью бир мавсумда 11.3 миллион евро, Фабио Капелло эса 8.8 миллион евро ҳақ олган.
XS
SM
MD
LG