Линклар

Ўзбекистонлик чегарачилар яна ўқ узган


Ўзбекистонлик чегарачилар 2 ноябр куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида давлат чегарасини бузган шахсга қарата ўқ узишга мажбур бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш идораларидаги манба "Регнум" ахборот агентлигига билдирган. Мазкур манбага кўра, автомат билан қуролланган Тожикистон чегара қўшинлари ҳарбийси Ўзбекистон ҳудуди ичкарисига юз метрча кириб борган.

Аввалроқ, Тожикистон чегарачисининг ўзбек чегарачилари ўқидан яралангани хабар қилинган эди. Мутахассисларга кўра, ҳатто чегара бузиб ўтилган тақдирда ҳам, аввалига огоҳлантириш мақсадида четга ўқ узиш, агар чегара бузувчи бўйсунмай, ўз ҳаракатини давом эттирса, унга қарата ўт очиш мумкин.

Можаро юз берган Саразм-Жартепа чегара-божхона ўтказиш нуқтаси Зарафшон водийсининг Ўзбекистон ва Тожикистон қисмларини боғлаб турадиган ягона қонуний чегара ўтиш манзили ҳисобланади.

Айни пайтда панжакентлик кузатувчиларнинг айтишларича, Саразмдаги можаро ўзбек-тожик чегарасида юз берган биринчи кўнгилсиз воқеа эмас. Аввалроқ чегарадан ўтаётган панжакентлик фуқаро ўзбек чегарачилари ўқидан яраланган эди.

XS
SM
MD
LG