Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:29

Ҳокими замон амр этди...


Далаларда йилт этган оқлик қолмаган бўлсада¸ Жиззах ҳокими талабаларни далада қолдириш ҳақда буйруқ берди.
Далаларда йилт этган оқлик қолмаган бўлсада¸ Жиззах ҳокими талабаларни далада қолдириш ҳақда буйруқ берди.

Ўзбекистон президенти давлатга пахта сотиш мажбуриятини бажаргани учун фермер ва деҳқонларни табриклаганидан икки ҳафта ўтиб¸ Жиззах ҳокими терим мавсумини 20 ноябргача чўздирди.

Об-ҳавонинг бирданига совуб кетиши ҳали пахта тайёрлаш мажбуриятини бажармаган Жиззах вилояти ҳокимига қўл келди. Вилоят ҳокими вазифасини ижро этувчи этиб тайинланган Сайфиддин Исмоилов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб ишлаган пайтда, деҳқончиликнинг сир- асрорларини яхши эгаллаган кўринади. Зеро, ҳаво ҳарорати минусдан пастга тушса, қолган кўсаклар ҳам эртаси куни очилиб кетади. Буни Дўстлик туманида яшайдиган Каримжон ҳам тасдиқлади.

- Энди унчалик пахта қолмаган. Кечаги совуқдан кейин совуқ урган кўсаклар очилаяптида. Пахта энди унчалик яхши эмаску. Кўсакнинг очилмаганлиги ҳисобига тўртинчи¸ бешинчи терим бўлаяптида¸ дейди Каримжон.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, вилоят ҳокими мажлис ўтказиб, пахта терими мавсуми 20 ноябргача давом этиши ҳақида амр берган. Гарчи мактаб ўқувчилари пахтадан ўқишга қайтарилган бўлса-да, лекин уларнинг коллеж ва институтларда ўқиётган ака ва опалари яна 10 кун пахта теримида қоладиган бўлди.

- Кечаси ҳаттоки сувлар музлаяпти. Минус беш градусгача совуқ. Шундай оғир аҳволда шийпонларда¸ баракларда ëтибди. На печка бор¸ на бошқа бор. Жуда оғир аҳволда. Ëшларни ҳам шу аҳволга соладими? Баракларда¸ полларда¸ цементларда¸ ҳеч мен бу аҳволни кўз олдимга келтира олмайман. Ҳаттоки совет даврида ҳам бундай бўлмаган. Совет даврида биз ҳам пахта терганмиз. Лекин ўша пайтларда 60-70 фоиз каравотлар билан таъминланган. Бутун Жиззах бўйича айланиб чиқинг¸ бирорта шийпонда¸ баракда каравот йўқ. Ҳаммаси ерда ëтибди¸ дейди Бахтиëр Ҳамроев.

Аксарият фермерларнинг айтишларича, далада терадиган пахтанинг ўзи қолмаган. Шундай бўлса-да, уларнинг ихтиёри ўзида эмас, ҳоким тер дедими, демак пахтазор оралаб юриш керак, қолган- қутган 3-4 кило пахтани топиб териш керак.

- Нима дейди¸ зўравонликда бу. Далада деярли пахта қолмаган. Неча фоиз десам¸ бўлса беш фоиз пахта бор. Беш фоиз деган билан олинмайди. Қўл билан териб олишнинг иложи йўқда¸ дейди жиззахлик фермер.

Хўш, нега Жиззахда бундай аҳвол? Нега бошқа вилоятлар аллақачон ерларни ғўзапаядан бўшатишга ва ерни тезроқ келгуси йил ҳосили учун тайёрлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда¸ бу вилоятда терим давом этаяпти, талабалар қийналаяпти? Бу саволимизга инсон ҳуқуқи фаоли Бахтиёр Ҳамроев шундай жавоб берди:

- Бизнинг авторитар жамиятда ҳамма ишлар буйруққа асосланган. Кучга асосланган сиëсат олиб борилаяпти. Мана шунинг оқибати ҳаммаси. Бу қуюшқондан чиқишдан бошқа нарса эмас. Буни бошқача изоҳлаб бўлмайди. Зўравонликка асосланган сиëсатнинг оқибати¸ холос. Буларнинг ишлаш тарзи ҳам бир хил¸ бошқарув усули ҳам бир хил¸ ҳаммаси зўравонликка асосланган¸ дейди Бахтиёр Ҳамроев.
XS
SM
MD
LG