Линклар

logo-print

Статистика: ишлаб чиқариш 21 миллиард доллардан ошди


Ўзбекистон статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2009 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 21,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Бу 2008 йилнинг шу даврига нисбатан 108 фоизни ташкил этади. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, Ўзбекистонда жон бошига ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 фоизга кўпайган.

2008 йилнинг тўққиз ойи давомда Ўзбекистонда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 18,6 миллиард долларни ташкил этган эди.
XS
SM
MD
LG