Линклар

logo-print

Савдо айланмаси уч фоизга кам


2009 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16 миллиард 14 миллион АҚШ долларига етди.

Бу ўтган йил шу даврига нисбатан 97,7 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, республика ташқи савдо айланмасининг 9 миллиард 173 миллион долларини экспорт, қолган 6 миллиард 840 миллион долларини импорт операциялари ташкил этган.

Ўзбекистон ташқи савдо операцияларининг ижобий савдо баланси 2 миллиард 333 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 5 миллиард 695 миллион доллари МДҲ давлатлари, 10 миллиард 318 миллион доллари бошқа хорижий давлатлар ҳиссасига тўғри келган.
XS
SM
MD
LG