Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати коррупциядан ҳоли бўлади


Афғонистон ташқи ишлар вазири Рангин Дадфар Спанта Кобулда Швеция ташқи ишлар вазири Карл Билдт билан музокара ўтказганидан кейин янги ҳукумат “жуда тоза ва ҳалол” бўлишини айтди.

- Афғонистон ҳукумати ва президент коррупция Афғонистондаги жиддий муаммо эканини тан олади. Бу иллатга сўзда эмас, балки амалда барҳам бериш бизнинг вазифамиз, - дея баёнот берди Дадфар Спанта.

Афғонистон ташқи ишлар вазири президент Ҳамид Карзайнинг янги кабинети “янги, фаол ва ишончли кишилар”дан иборат бўлишини айтди.
XS
SM
MD
LG