Линклар

Покистонда террор тўхтамаяпти


Покистонда амалга оширилган ҳужум оқибатида 20дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Расмийларга кўра, Чорсадда шаҳридаги портлашда яна 40 киши яраланган.

Баъзи хабарларда портлаш худкуш кимса томонидан амалга оширилгани билдирилган. Бошқа хабарларда эса автомобилга ўрнатилган бомба портлагани маълум қилинган.

Покистон армияси Афғонистонга чегарадош минтақада жангариларга қарши кенг кўламли амалиётлар олиб бораётганига жавобан, Толибон ҳаракати мамлакат ичида кўпроқ ҳужум уюштиришга таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG