Линклар

Қирғизистонда 27 киши чўчқа гриппига чалинди


Қирғизистонда 9 ноябрга қадар 27 одамга чўчқа гриппининг H1N1 вируси юққани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб “Фарғона.ру” ахборот агентлигининг билдиришича, ҳозир Қирғизистонда чўчқа гриппи юққан 8 одам касалхонада даволанмоқда. Бошқалар эса ўз уйида шифокорлар назоратида қолмоқда.

Беморларнинг аксарини Россия ва бошқа давлатлардан Қирғизистонга қайтган меҳнат мухожирлар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG