Линклар

logo-print

Германия жамоаси дарвозабони ҳалок бўлди


Германия полициясига кўра, футбол бўйича миллий жамоа дарвозабони, 32 яшар Роберт Энкени Ганновер шаҳри ташқарисида поезд босиб кетган.

Воқеа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. “Ганновер-96” футбол жамоаси дарвозабони бўлган Роберт Энке 2007 йилдан бери Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони эди.

Касаллиги туфайли у миллий жамоанинг охирги тўрт ўйинида қатнаша олмади.

Энке келаси йил Жанубий Африка республикасида бўладиган Жаҳон биринчилигида Германия миллий жамоаси дарвозасини ҳимоя қилиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG