Линклар

logo-print

Бокуда блогерлар қамалди


Боку маҳкамаси безориликда айбланган озарбайжонлик икки ёш блогерни икки ва икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўз блогида Озарбайжон ҳукуматини танқид қилган Аднан Ҳожизода ва Эмин Миллий жорий йилнинг июл ойида маҳаллий ресторанлардан бирида рўй берган муштлашувдан сўнг ҳибсга олинган эди.

Айни пайтда блогерлар ўзларига қўйилган айбловлар ортида сиёсий мотивлар борлигини таъкидламоқдалар. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳам блогерларнинг қамалишини кескин танқид қилдилар.
XS
SM
MD
LG