Линклар

Россияда ўзбекистонлик наркокуръер ушланди


Ўзбекистон фуқаросидан бир килограмдан зиёд героин моддаси мусодара қилинди.

Россия Федерал божхона хизмати тарқатган хабарда айтилишича, яқинда Домодедово аэропортида Андижон-Москва рейси йўловчиларидан бири божхона ходимларида шубҳа ўйғотган. Текширув чоғида ўзбекистонлик йўловчи аёл жомадонининг пастки қисмида бир килодан зиёд оқ кукун моддаси топилган. Олиб борилган лаборатория текширувлари натижасида, ушбу модданинг героин бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Россия Жиноят кодексига мувофиқ¸ Ўзбекистон фуқароси уч йилдан саккиз йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG