Линклар

ЕИ навбатдаги саммитга ҳозирланмоқда


Ушбу саммитда ЕИ президенти ва Ташқи сиёсат масалалари бўйича раҳбар лавозимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинади.
Иттифоқнинг жорий раиси Швеция расмийларига кўра, ЕИга аъзо 27 давлат раҳбари 19 ноябр куни Брюсселга тўпланиб, мазкур масалалар юзасидан якуний қарор қабул қиладилар.

Яқинда Чехия республикаси иттифоққа аъзо давлатлар орасида сўнгги бўлиб ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини ратификация қилди. Лиссабон шартномаси 1 декабрдан бошлаб кучга киради.
XS
SM
MD
LG