Линклар

logo-print

Карзай қасамёдга келтирилади


Иккинчи муддатга Афғонистон президенти этиб сайланган Ҳамид Карзай 19 ноябр куни қасамёдга келтирилади.

Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Зоҳир Азимий маълум қилди. Азимий сўзларига кўра, Карзайни қасамёдга келтириш маросимида бир нечта вазирлик расмийлари иштирок этадилар. Ушбу маросимда хорижлик меҳмонларнинг иштирок этиш-этмаслиги ҳозирча ошкор қилинмади.

Президент сайлови натижаларига эътироз билдириб келаётган собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўтган ҳафта сайловнинг иккинчи даврасида номзод сифатида иштирок этишдан бош тортгандан сўнг, Ҳамид Карзай мамлакатнинг сайланган президенти деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG