Линклар

Саркози Германия билан дўстликни олқишлади


Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркел Парижда учрашиб, Биринчи жаҳон уруши тугаган кунга бағишлаб ўтказилган хотира тадбирида иштирок этдилар.

Франция ва Германия раҳбарлари Парижда номаълум аскар ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

Тадбир чоғида чиқиш қилган Франция раҳбари Николя Саркози икки давлат ўртасидаги дўстлик ришталарининг тобора мустаҳкамланиб бораётганини олқишлади.

- Германия ва Франция ўртасидаги дўстлик - бу авлодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган бойликдир. Уни яратиш ва сақлаш йўлида авлодларимиз анча машаққат чеккан. Франция ва Германиянинг буюк ишлар қилиш йўлида якдил гапириб, якдил ишлаши бизнинг Европа ва бутун дунё олдида турган бурчимиздир, деди Николя Саркози.
XS
SM
MD
LG