Линклар

Арафат ўлимига беш йил тўлди


Фаластинда мухториятнинг биринчи президенти Ясир Арафат хотирланмоқда.

Ясир Арафат 2004 йилнинг 11 ноябр куни Франциядаги ҳарбий касалхонада 75 ëшида вафот этган эди.

Бугун Рамаллоҳ шаҳрида Арафат хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда 10 мингдан зиёд фаластинлик иштирок этди.

Табдирда чиқиш қилган Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос тинчлик музокараларининг қайта бошланиши учун Исроил босиб олинган Фаластин ҳудудида қурилиш ишларини тўлиқ тўхтатиши шарт, дея таъкидлади.

Исроил эса ўз режасидан воз кечмаслигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG