Линклар

Афғонистонда АҚШ аскарининг жасади топилди


Афғонистон ғарбида бедарак йўқолган америкалик икки аскардан бирининг жасади топилди.

Афғонистон расмийлари айни пайтда иккинчи аскарни қидириш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди.

АҚШ аскарлари 4 ноябр куни Туркманистон чегарасига яқин Бағдис вилоятида бедарак йўқолган эди. Минтақада қидирув ишлари олиб бораётган хавфсизлик кучлари ва толибон жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берди. НАТО ҳаво учқичлари минтақада жанггарилар истеҳкомларини нишонга олди. Бироқ бу зарбаларда хавфсизлик кучлари ходимларининг ҳам нобуд бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда Афғонистон ва АҚШ расмийлари мазкур воқеа юзасидан текширув ишлари олиб бормоқдалар.
XS
SM
MD
LG