Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

Вазирлар бозор айланадими ўзи?


Ўзбекистон бозорларида нарх пасайса¸ буни ўз сиëсати меваси деб аташни хуш кўрувчи президент Каримов¸ негадир нархларнинг тепага ўрмалаши ҳақда лом-мим демайди.
Ўзбекистон бозорларида нарх пасайса¸ буни ўз сиëсати меваси деб аташни хуш кўрувчи президент Каримов¸ негадир нархларнинг тепага ўрмалаши ҳақда лом-мим демайди.

Аксар дунëда АҚШ доллари арзонлаб бораëтган бўлса¸ Ўзбекистонда "кўк қоғоз" қимматлагандан қимматламоқда. Бу доллар қурби ошаëтганидан эмас¸ балки ўзбек сўми қадрсизланаëтганидан¸ дейишмоқда бозорни билгичлар.

“2009 йил 9 ойи мобайнида... пул ва истеъмол бозорининг мувозанатлашгани инфляция даражасини прогноз кўрсаткичларидан ошмаган ҳолда, паст даражада (4,2 фоиз) сақлаш имконини берди”.

Бу маълумотни Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон республикасини 2009 йил 9 ойи мобайнида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари” тўғрисидаги ҳисоботидан олдик.

ЎзА ахборот агентлиги 10 ноябр куни эълон қилган мазкур ҳужжатда жуда кўп рақамлар келтирилган.

Масалан, ҳисоботда “Шу йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ички маҳсулот 8 фоизга” ўсганлиги қайд этилган.

Ҳисоботда келтирилган биргина рақам – инфляцияга оид рақамларни ўрганиб кўрайлик.

Фарғоналик иқтисодиёт ўқитувчиси Маъруфжон Абдураҳмоновнинг фикрича, ҳукумат ҳисоботига, инфляция 4,2 фоиздан ошмаганига ишонса бўлади.

Ўз фикрини у Фарғона шаҳри бозоридаги нарх-наволарнинг кейинги ойлардаги динамикасига асосланиб исботлашга уринди.

- Фарғона бозорида январ ойидан бери бўладиган динамика одатдаги мавсумий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлди. Масалан¸ мева-чевалар баҳорда қанчалик қиммат бўлган бўлса¸ ëз кирган сари шунчалик арзон бўлди. Бир пайтлар бир килограмм сабзи 1000 сўмга ҳам чиқиб кетган эди. Ҳозир бозорда “Келиб қолинг¸ беш килоси 1000 сўм” деб баралла бақириб сотаëтганлар бўлаяпти. Хорижий мамлакатлардан келтириладиган бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларида ҳам нархларнинг арзонлаши кузатилди. Айтайлик¸ Россиядан¸ Украинадан келтириладиган кунгабоқар ëғи бир вақтлар 4500-5000 сўмга чиқиб кетиб қолган эди. Ҳозир шу 3000-3400 сўмга тушди¸ дейди Маъруфжон Абдураҳмонов.

Андижонлик Собиржон аканинг айтишича, ёғнинг нархи фарғоналик Маъруфжон ака айтаётганидай тушгани йўқ, аксинча “чиқди” – кўтарилди.

Унинг айтишича, шу кунда Андижонда жон бошига ойига 180 граммдан давлат белгилаб қўйган нархда (1800 сўм) ёғ сотилмоқда.

Давлатнинг ёғи ҳам кейинги ойларда қимматлаб кетди, дейди Собиржон ака.

- 1200-1400 сўм эди. Ҳозир бу 1800-1900 сўмга чиқиб олди. Бу давлат нархи. Бозорда 3500 сўм. Бундан тўрт-беш ой аввал 2800 сўмга яхши ëғ олардингиз. Ҳозир 3500 сўм¸ дейди андижонлик Собиржон ака.

Сирдарёлик Ҳазратқул кўпроқ маълумотга эга экан, мана эшитинг:

- Ëз кунлари пахта ëғи 2000 сўм эди. Ҳозир 2300-2400 сўм бўлиб қолди. Ëз кунлари 1500 сўмга қанд олса бўларди. Ҳозир 2000-2100 сўм бўлаяпти. Яна хўжалик совунлари қиммат. Кир совун дейдику. Ëз кунлари шу 600 сўм эди. Ҳозир 800-900 сўм бўлиб кетди. Унлар ҳам шундай. Ун ëз кунлари 550 сўм бўлган бўлса¸ ҳозир 700-800 сўмга чиқиб кетди. Бу биринчи сорт Ўзбекистон уни. Гўшт 6000 сўм эди. Ҳозир 7500 сўм бўлди. Туз қиммат. Илгари 150 сўмлик нарсалар ҳозир 250-300 сўм бўлди¸ дейди сирдарёлик Ҳазратқул.

Саволларимизга исмини айтмаслигимизни сўраган самарқандлик савдогар ҳам жавоб берди. Унинг айтишича, йил бошидан бери нархлар сезиларли ўсди ва бу ҳолат ўзбек сўмининг қадрсизланиб кетаётгани билан боғлиқ.

- Самарқандда магазинимиз кичкинагина. У ерда ҳар хил нарса билан савдо қиламиз. Бирданига Тошкентда доллар қиммат бўлди деб Тошкентдаги нарх-наволар кўтарилиб кетди. Ўша кўтарилганида камида 15-20 фоиз кўтарилди¸ дейди самарқандлик савдогар.

Самарқандлик савдогардан конкрет бир товар нархидаги ўзгаришни айтиб беришни сўрадик.

- Ëввойи оҳу - юмшоқ ўйинчоғимиз бор. Ўшалар январ-феврал ойларида 25 минг турарди. Биз уни олиб келиб¸ 30-35 мингларгача сотардик. Улар устига дарров қўшибди. 35 минг сўм қилибди. 35 мингга олиб келгандан кейин биз уни қандай қилиб 40 минг ëки 50 мингга сотамиз¸ дейди самарқандлик савдогар.

Ўзи сотадиган конкрет бир товар мисолида айтиб берди самарқандлик савдогар нарх-навонинг ўсишини.

У нафақат сотувчи, айни пайтда харидор - истеъмолчи ҳам.

Бир неча ой олдин, дейди у

- Бизларда гўшт 6000 сўм турарди. Шу бугунда 7500 сўм.

Озодлик: 6000 сўм қачонги нарх?

- Бу январ-февралларда эди. Доллар қиммат бўлавергандан кейин булар ҳам молни қиммат олиб ҳозир 7500 қилиб ëзиб қўйибди. Картошка 350-400 сўм эди. Ҳозир 500-600 сўмга чиқиб кетди. Пиëз ҳам анча қиммат бўлиб кетган эди. Янги пиëз чиққандан кейин арзонлашиб-арзонлашиб ҳозир 400 сўмга тушган. Унлар ҳам қиммат бўлиб кетди. Бир килограмм ун 1600 сўм. Июн-июл ойларида унлар арзонроқ эди. Ëғимиз ҳам талон билан 1800 сўм. Ундан кейин 2000 сўм бўлди¸ ҳозир 2500 сўм бўлган. Бозорга борсангиз¸ бир литр ëғ 3500 сўм бўлган.

Озодлик: Бир литр ëғ бозорда январ ойида неча пул эди?

- 2500 сўм эди. Ҳозир 3500 сўмга чиқаришди. "Нимага?" десангиз¸ чигит йўқ дейди.

Озодлик: Сиз савдогар одамсиз. Ҳисоб-китобни жуда яхши биласиз. Баъзи товарларни арзонлади¸ баъзи товарларни қимматлади дедингиз. Умуман олганда ҳамма товарни бир қўшиб ҳисобласак¸ январ ойига ëки баҳорга қиëслаганда¸ қимматладими ëки арзонладими?

- Бошқа нарсаларни қўшсак¸ улар қимматлашди. Ўртача олсак¸ 20 фоизга қимматлашиб кетди¸ дейди исмини айтмаслигимизни сўраган самарқандлик савдогар.

Демак, унинг ҳисоб-китобича, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида инфляция 20 фоизни ташкил қилди.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобича, 4,2 фоиздан ортмаган.

Сизнинг ҳисоб-китобингизча-чи?
XS
SM
MD
LG