Линклар

Тошкентга Норвегия ишбилармонлари келди


Тошкентда Ўзбекистон-Норвегия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Илк бор уюштирилган учрашувда иқтисод, инвестиция, энергетика, кимё саноати, атроф-муҳитни асраш, геология ва минерал ресурслар, туризм ва бошқа соҳалар бўйича икки давлат вакиллари қатнашди.

Форумда бошқа масалалар қатори ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шуни эслатиш жоизки, 2008 йилда Ўзбекистон-Норвегия ўртасидаги савдо ҳажми 3,6 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2009 йилнинг сентябр ойигача бу кўрсаткич 5 миллион 950 минг долларга етган.
XS
SM
MD
LG