Линклар

Обама қўмондонлар билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон бўйича янги стратегияни муҳокама қилиш учун юқори лавозимли қўмондонлар билан учрашди.

Оқ Уй расмийлари президент Обама Афғонистонга 40 минг аскардан иборат қўшимча куч юбориш ёки юбормаслик ҳақида қарор қабул қилиш арафасида эканини айтди.

Обама Афғонистон бўйича янги стратегия масаласини саккизинчи марта қўмондонлар билан муҳокама қилди.

Айни пайтда сўров натижалари Афғонистон уруши бўйича АҚШ президенти юритаётган сиёсатини маъқулламаётган америкаликлар сони кўпаяётганини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG