Линклар

Покистонда ҳарбийлар ҳалок бўлди


Афғонистонга чегарадош Мохманд минтақасида йўл четида бомба портлагани оқибатида Покистон хавфсизлик кучларининг тўққиз ходими ҳалок бўлди.

Портлаш ҳарбийларнинг автомобил карвони Ғаллони шаҳри яқинидан ўтиб кетаётган пайтда содир этилган. Ҳужум пайтида бир ўткинчи ҳам нобуд бўлган.

Айни пайтда Покистон расмийлари Мохманд минтақасидаги хавфсизлик постига жангарилар ҳужум қилгани оқибатида яна икки аскар ҳалок бўлганини билдирмоқдалар.

Мохманд Покистон армияси жангари гуруҳларга қарши кенг кўламли амалиётлар олиб борилаётган Жанубий Вазиристон вилоятидан 200 километр шимол томонда жойлашаган.
XS
SM
MD
LG